Пхеньянда бўлиб ўтган Корея Меҳнат партияси йиғилишида КХДР етакчиси Ким Чен Ин водород бомбаси синовига ҳисса қўшган олимлар, технологлар ва ишчиларга мукофотларни топширди. Унинг билдиришича, «ушбу ҳодиса натижасида КХДР етакчи ядро давлатлари сафига кирган». Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
АҚШни санкциялар жорий этгани ва Корея яриморолига янги стратегик қуролларни жўнатишга қарор қилгани учун танқид остига олган Ким Чен Ин «ўтказилган синов америкалик империалистлар ва уларнинг иттифоқдошлари юрагига қўрқув солгани»ни таъкидлаган. Давлат раҳбари «орттирилган тажриба асосида келажакда янада кучли водород бомбаларини синовдан ўтказиб, бутун дунёга КХДР қудратини намойиш этиш»га чақирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шимолий Корея водород бомбали жанговар каллаклар билан қуролланганини эълон қилганди.
Изоҳ (0)