Теҳрон Америка ҳарбий кемалари Эрон ҳудудий сувларига бостириб киргани учун АҚШдан узр сўрашни талаб қилди, деб ёзади «РИА Новости» Ислом инқилоби посбонлари корпусига таяниб.
Аввалроқ АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Кувайтдан Баҳрайнга қараб кетаётган иккита катери Эрон ҳудудий сувларига кириб қолгани ва қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Таъкидланишича, бу катерлардан бири ишдан чиққач, содир бўлган. Ўн нафар экипаж аъзоси ҳибсга олинган.
Оқ уй ва Пентагондагилар Теҳрон Америка томонини ҳарбий денгизчилар хавфсиз ҳолатда эканлиги ҳақида огоҳлантирганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)