АҚШ президенти Барак Обама экстремистлар томонидан содир этилган терактлар муносабати билан мусулмонларга нисбатан нафрат ва зўравонликни қоралади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Сиёсатчилар, чет эллик ёки фуқароларимиз бўлишидан қатъий назар, мусулмонларни ҳақорат қилса, масжидларини таҳқирласа, фарзандларини масхара қилса, бу ҳолат хавфсизлигимизни мустаҳкамлаб қолмайди», — дея таъкидлаган Обама Конгрессга йиллик мурожаати чоғида.
Обаманинг айтганларини Республикачилар партиясидан президентликка номзодлар, хусусан, мусулмонларга нисбатан нохуш фикларни билдирган ва уларнинг АҚШга келишини ман этишга чақирган Дональд Трамп билан сиртқи баҳс сифатида қабул қилиш мумкинлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)