Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида 34 ёшли аёл ўн иккинчи марта она бўлди, дея хабар бермоқда «Nur.kz» Шимолий Қозоғистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб.
Муассасадагилар аниқлик киритишича, аёл биринчи фарзандини 20 ёшида дунёга келтирган. Бу унинг ўн иккинчи ҳомиладорлиги, ўн иккинчи фарзанди, саккизинчи ўғил фарзандидир. Оилада яна тўрт қиз бор.
Чақалоқ 8 январь куни 3 кг 830 г оғирлик, 54 см узунликда туғилди.
Аёлнинг турмуш ўртоғи уни туғуруқхонадан олиб кетиш учун барча болалари билан микроавтобусда келди.
Изоҳ (0)