Россия пойтахтида ичида совуқдан ўлиб қолган одам бўлган машина топилди. Маълум бўлишича, ҳалок бўлган шахс фирмада ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Бу ҳақда «Вести» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг билдиришича, 1978 йилда туғилган эркакнинг жасади 5 январь куни кечки пайт Москвадаги такси фирмаларидан бирига тегишли автомобилнинг орқа ўриндиғидан топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, таксичининг ўлими жасади топилишидан икки кун аввал совуқ уриши туфайли рўй берган.
Изоҳ (0)