Сайёранинг океанларида яшаб ўтган энг йирик тимсоҳ қолдиқларини палеонтологлар Тунис чўлидаги чўкиндилар орасидан топди, деб ёзади «ТАСС».
120 миллион йил аввал яшаган ва Machimosaurus rex деб ном олган маҳлуқнинг узунлиги 10 метр, оғирлиги тахминан 3 тоннага етган.
«Палеонтологлар томонидан ҳали яхши ўрганилмаган ҳудудда ниҳоятда қизиқарли кашфиёт қилинди», — дея таъкидлади Эдинбург университети эксперти. Унинг фикрича, ушбу мавжудот сувнинг соҳилга яқин қисмларида улкан тошбақаларни овлаган.
Изоҳ (0)