BBC фотосуратчиси ва бошловчиси Крим Пэкем «Энг айёр жониворлар» дастурида Балидаги Улувату ибодатхонаси маймунлари куппа-кундузи сайёҳларнинг кўзойнак, шиппак, бош кийим, телефон каби буюмларини ўғирлаб олишини кўрсатиб берди, деб ёзади Meduza. Улар буни аниқ мақсад билан қилади: ўғирланган нарсаларни жониворлар егуликка айирбошлайди.
Пэкем ўзини эҳтиётсиз сайёҳдек тутиб, эксперимент ўтказди, шунда маймунлардан бири дарҳол унинг ёнига югуриб келди ва iPhone’ини ўғирлаб кетди. Шундан сўнг маймун ва бошловчи савдолаша бошлади: Пэкем дастлаб маймунга ёнғоқ ва банан таклиф қилди, бироқ бу уни қониқтирмади. iPhone’ни у фақат тухумга алмаштиришга рози бўлди.
Изоҳ (0)