Филиппин соҳилларида 6,9 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Ерости силкинишлари маркази Сарангани шаҳридан 246 километр жануби-шарқда, 102 километр чуқурликдаги денгиз тубида бўлган. Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган, цунами хавфи эълон қилинмаган.
Изоҳ (0)