Орхус университетининг талабаси Мариус Юби ҳаддан ортиқ меҳнатга берилганлиги сабабли Дания расмийлари томонидан ўз юрти Камерунга депортация қилинди. Бу ҳақда The Guardian нашри берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
30 ёшли талаба бўш вақтида фаррошлик қилиш йўли билан қўшимча пул топиб келиб, сўнгги бир неча ойда ҳафта давомида ишлаш учун рухсат берилган вақтдан 90 дақиқа кўпроқ вақт сарфлаган. Дания меҳнат қонунчилиги бўйича, хорижий талабалар ҳафтасига кўпи билан 15 соат ишлаши мумкин.Юби 7 январь куни уйига учиб кетди. Орхус университети унга нисбатан қўлланилган жазо ҳаддан ортиқ кескин эканлигини тан олди.
Таъкидланишича, Юби университетда энг яхши таҳсил олаётган талабалардан бири бўлган. Мамлакатдан чиқариб юборишдан олдин, талабага имтиҳон топширишга рухсат берилди. Камерунлик талаба бир кун давомида учта назорат ишини ёзиб тугатиб, энг юқори натижа кўрсатди.
Изоҳ (0)