Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги КХДР томонидан ўтказилган ядровий синовни қоралаб, халқаро тинчликка қарши қаратилган қадам ва БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорларининг бузилиши деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Шимолий Корея томонидан водород бомбасининг синовдан ўтказилгани халқаро тинчликка қарши чақирувдир», — деди Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Лим Сон Нам.
«Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказиш билан, БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган резолюцияларда белгиланган талабларни бузди», — деди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, КХДР водород бомбасини синовдан ўтказгани 6 январь куни маълум бўлди. Шимолий Корея шундай қуролга эга эканлиги ҳақида мамлакат етакчиси Ким Чен Ин 2015 йил декабрь ойида эълон қилганди.
Воқеалар ривожи: КХДРнинг водород бомбаси
Изоҳ (0)