Япония КХДРда ўтказилган водород бомбаси синови масаласида БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари, хусусан, АҚШ, Хитой ва Россия билан баҳамжиҳат ҳаракат қилади. Бу ҳақда, «ТАСС» хабарига кўра, Япония бош вазири Синдзо Абе маълум қилди.
Унинг қайд этишича, «КХДР Япония ва бошқа мамлакатларга улкан таҳдид солмоқда, ядровий синовларнинг ўтказилиши эса номақбул ҳаракатдир».
Аввалроқ КХДР водород бомбасини муваффақиятли тарзда синовдан ўтказгани маълум бўлганди. Шимолий Кореяда водород бомбаси борлиги ҳақида эса 2015 йил 10 декабрь куни мамлакат етакчиси Ким Чен Ин маълум қилганди.
Изоҳ (0)