Германия полицияси Янги йил арафасида Кёльн марказида аёлларга ҳамла қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўрганишга киришди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Полиция манбаларига кўра, аёллар уларга шаҳар марказида тегажоқлиқ қилишганидан шикоят этган, улардан бири эса зўрланганини айтган. Кёльн полицияси раҳбари Вольфган Альберснинг маълум қилишича, аёллар «келиб чиқиши араб ёки шимолий африкалик бўлган» мингга яқин эркаклар тажовуз уюштирганини билдирган. Альберс «бу мутлақо янгича кўлам ва кўринишдаги жиноят» эканлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)