Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе КХДРда водород бомбаси синовдан ўтказилгани муносабати билан, мамлакат Миллий хафсизлик кенгашини фавқулодда мажлисга чақирди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, мажлис Тошкент вақти билан 9:30 да бошланган.
Аввалроқ КХДР водород бомбасини муваффақиятли тарзда синовдан ўтказгани ҳақида ахборот берилганди. Мамлакат шундай қуролга эга эканлиги ҳақида 10 декабрь куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин маълум қилганди.
Воқеалар ривожи: КХДРнинг водород бомбаси
Изоҳ (0)