5 январь, сешанба куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида учта Қуёш кўринди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мазкур ноёб оптик ҳодисани галоли совуқ тиниқ ҳавода кузатиш мумкин. Гало одатда Қуёш ёки Ой, баъзида ёруғликнинг бошқа қудратли манбалари атрофида пайдо бўлади.
Петербургликлар ижтимоий тармоқларда ушбу табиат ҳодисаси суратларини жойлаштириб, изоҳлар қолдирган. «Питерда ё умуман Қуёш йўқ ёки биратўла учтаси кўринади», — дея киноя қилган улардан бири.
https://youtu.be/ePiHMOoPXs8
Изоҳ (0)