Латвияда мамлакат тарихидаги энг йирик лотерея ютуғи қайд этилди: ўтган йил охирида номи ошкор этилмаган латвиялик 23 еврога Keno лотереяси чиптасини харид қилиб, ўнта рақамни тўғри топди ва 600 минг еврони қўлга киритди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шу пайтгача Латвия тарихидаги энг йирик лотерея ютуғи 2013 йилда Super Bingo’да ютиб олинган 367,3 минг евро ҳисобланарди. Keno лотереясида ғолибга топширилган энг катта сумма 2006 ва 2010 йилларда берилган 341,4 минг евро саналар эди.
Изоҳ (0)