Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида хорижий давлатлар консулхоналари яқинида портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Қурбонлар ва яраланганлар ҳақида маълумот келиб тушганича йўқ.
Маҳаллий ҳукумат расмий вакили таъкидлашича, дастлабки маълумотларга кўра, портлаш Ҳиндистон, Покистон ва Эрон консулхоналари жойлашган туманда юз берган.
Нашр эслатишича, 3 январь, якшанба куни жангарилар Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги Ҳиндистон консулхонасига ҳужум қилган, душанба куни афғон ҳарбийлари ҳужумда қатнашган барча террорчиларни йўқ қилган эди.
Изоҳ (0)