Арманистон пойтахти Ереванда яшовчи қиз турар-жойнинг саккизинчи қаватидан қулаб, омон қолди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат ҳудудий бошқарув ва фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
Ҳодиса 3 январь, якшанба куни кечки пайт содир бўлди. Вазирлик маълумотларига кўра, 24 ёшли Ани Айрапетян кир илинадиган дорга, сўнг қор уюмига тушган, айнан шу уни қутқариб қолган.
Қизни Еревандаги тиббий марказ жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Изоҳ (0)