Судан расмийлари Эрон билан дипломатик алоқалар тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Умар ал-Башир маъмурияти баёнот берди, дея хабар қилади «Ведомости».
«Судан республикаси Эрон элчисини персона нон-грата деб эълон қилди ва дипломатик ваколатхонанинг барча ходимларини мамлакатни тарк этишини талаб қилди. Шунингдек, Эрондан Судан элчисини чақириб олишга қарор қилинди», — дейилади ушбу баёнотда. 4 январь, душанба куни Баҳрайн ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларни тўхтатганлигини маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 3 январь, якшанба куни Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узганлиги билдирилганди. Мазкур қарорларга Теҳрондаги оммавий тартибсизликлар натижасида Саудия Арабистони элчихонаси вайрон қилингани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)