Сурия мухолифати делегацияси мамлакатда тинчлик жараёни келажагини муҳокама этиш учун Хитойга ташриф буюради. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили Хуа Чуньин маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Халқаро муносабатлар халқ институти таклифига кўра, Сурия миллий коалицияси вакиллари 5—8 январь кунлари Хитойда бўлади. Ташқи ишлар вазири Ван И делегация билан учрашиб, Сурия можаросини сиёсий йўл билан тартибга солиш масаласини муҳокама қилади», — дея таъкидлаган Чуньин. Ташрифнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Ўтган йилнинг декабрида Хитойга расмий Дамашқ вакили — Сурия ташқи ишлар вазири Волид Муаллим келганди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Женевада БМТ иштирокида Сурия бўйича музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)