Туркия Россия томонидан санкциялар жорий этилиши ва мазкур мамлакатда турк бизнесига нисбатан босим ўтказилаётгани муносабати билан Бутунжаҳон савдо ташкилотига шикоят йўллаш ҳамда халқаро судларга мурожаат этишга қарор қилди. Бу ҳақда Туркия иқтисод вазири Мустафо Элитош билдирган, дея хабар беради Meduza.
Вазирнинг айтишича, Россияда турк тадбиркорларига ўз улушини россиялик шерикларига беришларини талаб қилиб, босим ўтказилмоқда. «Савдода ҳам ахлоқий асос бўлиши керак. Бу тадбиркорлар Россия ҳукуматига ишонган ва бу мамлакатга маблағ киритган», — дея таъкидлаган Элитош.
Изоҳ (0)