4 январь, душанба куни Туркиянинг марказий қисмида йўловчи автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди ва 30 киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Daily Sabah маълумотларига кўра, Киршехир—Анқара йўналишида кетаётган автобус ҳайдовчиси сирпанчиқ йўлда бошқарувни уддалай олмай қолган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча келтирилмаган.
Изоҳ (0)