Москва Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни тиклаш учун воситачилик вазифасини бажаришга тайёр. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигидаги манба маълум қилган, дея хабар беради «РБК».
«Биз доим Теҳрон ва ар-Риёд ўртасида яқинлашув бўлишини истаганмиз. Агар томонлар бунга эҳтиёж сезса, воситачилик вазифасини ўташимиз мумкинлигини билдирдик. Москва икки мамлакат ташқи ишлар вазирларини кутиб олишга тайёр», — дея таъкидлаган Россия ТИВдаги манба.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)