Мисрнинг Исроилдаги янги тайинланган элчиси Ҳазем Ҳайрат ўз вазифаларини бажаришга киришди. Бу ҳақда Исроил радиосига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ташқи ишлар вазирининг собиқ ёрдамчиси 2015 йил июнь ойида бу лавозимга тайинланган эди. Ҳазем Ҳайрат бу лавозимда 2012 йилда президент Муҳаммад Мурсий томонидан чақириб олинган Атиф Салимнинг ўрнини эгаллайди. Ўшанда Мурсий ҲАМАС назорати остидаги Ғазо секторида Исроил ҳарбийлари операция ўтказганига норозилик белгиси сифатида элчини чақириб олганди.
Бундан ташқари, 2012 йилда Миср Ҳусни Муборак президентлиги даврида Исроилга газ етказиб беришни ҳам тўхтатиб қўйган эди.
Дипломатик манбалар мисрлик элчининг Исроилга қайтишини икки қўшни мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашганидан далолат беради. Бундан ташқари, ўтган йили кузда Исроил Қоҳирада дипломатик ваколатхонасининг янги биносини очганди.
Изоҳ (0)