Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Манипур штатида рўй берган зилзила қурбонлари сони 9 кишига етди, 200 га яқин киши жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ 6 киши ҳалок бўлгани, 100 дан зиёд киши жабрлангани ҳақида хабар берилганди.
Зилзила оқибатида бир неча уй шикастланган, жумладан, яқинда қуриб битказилган олти қаватли бино қулаб тушган. Айни пайтда вайроналар остида қолган кишиларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда. Ерости силкинишлари штат пойтахти Импхалдан 600 километр узоқликдаги Калькутта шаҳрида ҳам сезилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)