Японияда ўтган йили давлат муассасалари ва компанияларга кўп сонли киберҳужумлар оқибатида 2 миллиондан зиёд кишининг шахсий маълумотлари (исми-шарифи, манзили, кредит карталари рақами) ўғирланган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хакерлар ҳужумига 140 га яқин ташкилот дуч келган. Уларнинг ярмидан кўпи маълумотлар ўғирланганини полиция томонидан тегишли билдирув олгандан кейингина пайқаган. Шу сабабли расмийлар шахсий маълумотлари ўғирланган японияликлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Ўтган йилги энг йирик киберҳужум Япония пенсия жамғармасига уюштирилган ва хакерлар қўлига 1,25 миллион кишининг пенсия ҳисоб-рақами бўйича маълумотлар келиб тушган.
Изоҳ (0)