Пётр Порошенконинг Twitter’ига The Economist журналининг махсус сони муқоваси жойланди, унда Украина президенти биринчи қаторда акс этган, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Баъзи совғаларни хушомад эмас, шахсий масъулият сифатида қабул қиламан», — дея изоҳлади Порошенко суратни, бироқ расм бир неча соатдан сўнг ўчирилди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари таъкидлашича, асл муқовада Порошенко эмас, Путин тасвирланган.
Шунингдек, журналнинг Порошенко эълон қилган версиясида 2017 йил кўрсатилган бўлса, The Economist сайтида 2016 йил қайд этилган.
Баъзи Twitter фойдаланувчилари ушбу ҳодисани атайлаб қилинган фейк эмас, балки 2017 йилда вазият ўзгариши: Владимир Путин дунё кун тартибидан «йўқолиб», ўрнини украиналик ҳамкасбига бўшатиб беришига нозик шама деб билмоқда.
Изоҳ (0)