Ҳиндистондаги зилзила қурбонлари сони олти кишига етди, яна 100 дан ортиқ киши жабрланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Таъкидланишича, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди жабр кўрган туманларга табиий офатларга қарши курашиш бўйича тезкор бўлинмаларни юборишни буюрди.
Ер силкиниши 4 январь куни 04:40 (Тошкент вақти билан 04:10)да содир бўлди, унинг эпицентри шарқий Манипур штатидаги Таменглонг округида, зилзила ўчоғи эса 10 км чуқурликда жойлашди.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 6,9 га тенг бўлди.
Изоҳ (0)