Лондон ва Нью-Йорк биржаларидаги электрон савдолар чоғида нефтнинг дунёдаги нархи ошиб бормоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent маркасидаги нефть фьючерслари (февралда етказиб бериладиган) 3,35 фоизга — бир баррель учун 38,18 долларгача ошди.
WTI маркасидаги нефтнинг февраль учун фьючерслари Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX)да 1,96 фоизга — бир баррель учун 37,77 долларгача қимматлашди.
Нашр таъкидлашича, Саудия Арабистони ва Эрон Нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти аъзолари орасида нефть қазиб чиқариш ҳажми бўйича тегишли равишда биринчи ва бешинчи ўринларни эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони 3 январь, якшанба куни кечки пайт Эрон ислом республикаси билан дипломатик алоқалар узилганини эълон қилди. Бу нуфузли шиа уламоси Нимр ан-Нимр Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қатл этилгани билан боғлиқ.
Изоҳ (0)