Сальвадорда Янги йил тантаналари куни босқинчилар гуруҳи беш кишини ўлдирди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий полицияга таяниб. Ҳужум қурбонлари орасида 11 ёшли бола ҳам бор.
Ёвуз ниятлилар республика пойтахтидан 136 км шарқда жойлашган Сан-Мигель шаҳридаги иккита уйга бостириб кирган ва ичкарида бўлган кишиларни отиб ташлаган. Полиция маълумотларига кўра, жиноятлар гуруҳлар ўртасидаги жанжаллар билан боғлиқ бўлиши мумкин, чунки қотилликлар юз берган туман «Мара Сальватруча» гуруҳи томонидан назорат қилинади.
Сальвадорда фаолият юритувчи жиноий гуруҳлардан бирининг аъзолари 28 декабрь, душанба куни ҳам Олокуилта муниципалитетида патруль хизмати ходимларини ўққа тутган эди. Отишма чоғида тартиб посбонлари беш бандитни йўқ қилди.
Изоҳ (0)