Украина Қримни Каховская-Титан электрузатиш линияси ёрдамида электр энергияси билан таъминлашни тўхтатди. Бу ҳақда «Қриминформ» берган маълумотларга асосан Meduza хабар қилмоқда.
Натижада, яриморолнинг шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудлари, шунингдек, Евпатория ва Саки шаҳарлари электр энергиясисиз қолди.
Қрим Республикасининг Ёқилғи ва энергетика вазири Светлана Бородулинанинг таъкидлашича, электрдан маҳрум бўлган ҳудудларга электр энергиясини етказиб бериш бир соат ичида йўлга қўйилади. Таъминот «олти соат электр бериб, икки соатга ўчирилиш» графиги асосида амалга оширилади.
«Укрэнерго»да электр таъминотининг ўчишига тармоқнинг реле ҳимояси ишга тушгани сабаб бўлганлигини маълум қилди. Энергетиклар электр энергиясини етказиш линиясини тезлик билан ишга тушира олмади.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Украина расмийларини Қрим ушбу мамлакат электр энергиясидан воз кечиши тўғрисида огоҳлантириш ҳақида кўрсатма берган эди.
Изоҳ (0)