Мексика шимолида ҳукм сураётган қаттиқ совуқлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди: Чиуауа ва Сонора штатларида уч нафардан одам ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мексика фуқаролик мудофааси миллий хизмати 30 декабрь, чоршанба куни Чиуауа штатининг 20 муниципиясида кучли қор ва совуқ туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Мазкур ҳудудларда 15 даражагача совуқ қайд этилмоқда. Маҳаллий расмийларга махсус фонддан озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва дори-дармон харид қилиш учун маблағ ажратилиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)