31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳаво — ора-сира қуёш чарақлагани ҳолда — булутли бўлиши, кундузи +15 даража илиқлик ҳук суриши кутилмоқда. Кўпроқ эрта баҳор ё кеч кузни ёдга соладиган бу иқлим одамлардаги байрамона кайфиятга таъсир қилаётгани йўқ.
Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳи аъзоси Янги йил байрамини нишонлаётган ва ўзининг машҳур «Banana» қўшиғини куйлаётган минионлар тасвири билан безатилган Chevrolet Spark автомобили суратларини эълон қилди.
Фотосуратлар остида коммент қолдирган гуруҳ фойдаланувчилари Spark-Minion деб ҳам таърифланган автомобиль ҳайдовчисининг бу ҳаракатини олқишлаган ва «шундай ҳайдовчиларни йўлда кўпроқ учратсанг, кайфиятинг ҳам чоғ бўлади», мазмунида фикрлар билдирган.
Изоҳ (0)