Rolls-Royce компанияси интерьерини жиҳозлашда 41 та бриллиант ишлатилган Ghost седанини ягона нусхада ишлаб чиқди. Ghost Red Diamond номини олган автомобиль Саудия Арабистони қироллик оиласи томонидан буюртма қилинди, дея хабар беради «Motor».
Рул чамбараги, олдинги панел ва марказий консол қизил рангдаги тери билан қопланган. Седан кузови ҳам қизил рангга бўялган. Капот, радиатор панжараси ва олдинги тиргаклар бриллианцифат кўринишга эга. Машина эшигига модель номи ва мазкур автомобиль қўлда ҳамда ягона нусхада Гудвудда тайёрлангани битилган ёрлиқ ўрнатилган.
Техник хусусиятлар ҳақида батафсил маълумот берилмаган бўлсада, ушбу автомобиль одатда 570 от кучига эга 6,6 литрли В12 бензин двигатели билан жиҳозланади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 250 километрни ташкил этади.
Изоҳ (0)