Андижон шаҳри кўчаларида GM Uzbekistan’нинг янги маҳсулоти — Т250 базасидаги Ravon Nexia автомобили синовдан ўтказилмоқда. Автомобильнинг суратлари Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида эълон қилинган.
Суратларда ёрқин яшил рангли автомобилнинг олд ва орқа томонлари қора мато билан ҳимоялангани, давлат рақам белгиси ўрнатиладиган қисмига эса QAP ёзуви туширилган пешлавҳа ўрнатилганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ravon Nexia’нинг тақдимоти 2015 йил октябрида бўлиб ўтганди. Модель 2016 йил баҳоридан Россиядаги автосалонларга етказиб берилиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Изоҳ (0)