26 декабрь куни Эрон катерлари Ормуз бўғозида АҚШнинг Harry Truman авиаташувчисидан 1,4 километрга яқин масофада ракеталар билан ўқув отишмаларини ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ракеталар авиаташувчини нишонга олмаганлигига қарамасдан, АҚШ Эроннинг ҳаракатларини «асоссиз провокация ва хавфли ҳаракатлар» деб баҳолади.
АҚШ ҳукумати расмий вакиллари Harry Truman ва унинг яқинида бўлган Buckley эсминеци ҳеч кимнинг сув ҳудудига кирмасдан, халқаро тан олинган йўлакдан кетаётганлигини маълум қилди. Эрон Ҳарбий-денгиз кучлари рация ёрдамида ўқув отишмаларининг бошланиши тўғрисида огоҳлантириб, кема капитанларидан йўналишни ўзгартирмасликни сўраган.
Манбаларнинг маълум қилишича, Эрон катерлари бир нечта бошқариб бўлмайдиган ракеталарни Америка авиаташувчиси ўнг бортидан тахминан 1,4 километр масофадан учирган.
Изоҳ (0)