29 декабрь, сешанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Саудия Арабистонига ташрифи бошланди. Ташриф давомида икки мамлакат ўртасида стратегик ҳамкорлик кенгаши тузиш тўғрисида келишувга эришилган. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Қирол Салмон Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан стратегик кенгаш тузиш масаласини муҳокама қилди. Мазкур кенгашнинг таъсис этилиши икки давлат муносабатларини янги босқичга кўтариш имконини беради», — дея таъкидлаган вазир.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудия Арабистони ўз аксилтеррорчилик коалициясини тузгани, унга 34 мамлакат, жумладан, Туркия ҳам киргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)