Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай келгуси йили парламент сайловлари ўтказилишини ваъда қилди. Давлат раҳбари баёнотида маълум қилинишича, сайловлар 2016 йил ёзидан кузигача бўлган муддатда бўлиб ўтади, аниқ сана мустақил сайлов комиссияси томонидан белгиланади, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳозирги парламентнинг беш йиллик ваколат муддати 22 июнда охирига етган, бироқ апрель ойида ўтказилиши лозим бўлган сайловлар бекор қилинганди. Бунга хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, сайловлар ва уларнинг якунларини кўриб чиқиш жараёни адолатли руҳда ўтиши юзасидан баҳслар сабаб бўлганди. Шундан сўнг президент қонун чиқарувчи орган ваколатлари муддатини парламентнинг янги таркиби сайлангунича узайтирувчи фармонга имзо чекди.
Изоҳ (0)