Уфада йўл-транспорт ҳодисасига учраган Венгриянинг Екатеринбургдаги бош консули Пал Фабиан Бошқирдистондаги касалхонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларининг билдиришича, «шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, 29 декабрь, сешанба куни тонгда консул вафот этган».
Йўл-транспорт ҳодисаси 25 декабрь куни Кропачево — Месягутово — Ачит йўлида рўй берган. Бош консул бўлган Volvo автомобили ГАЗ-3307 юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Оғир жароҳатлар олган Фабиан автоҳалокатдан сўнг кома ҳолатига тушиб қолганди.
Изоҳ (0)