Черногория ҳукумати бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Игорь Лукшич номзодини БМТ бош котиби лавозимига илгари сурди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида маълум қилинган, дея хабар беради «Европейская правда».
«Черногория ҳукумати йиғилишида БМТ бош котиблиги лавозимига ташқи ишлар ва Европага интеграциялашув вазири Игорь Лукшич номзоди қўйилди», — дея билдирилади мазкур хабарда. Шунингдек, Лукшич 2016 йилнинг март ойига қадар ўз вазифаларини бажариши ҳам айтиб ўтилган.
Бош вазир Мило Жукановичнинг таъкидлашича, янги қоидаларга кўра, БМТ бош котиби Шарқий Европа мамлакатлари вакиллари орасидан сайланишига алоҳида эътибор берилади.
Изоҳ (0)