Санкт-Петербургда 28 декабрь, душанбага ўтар кечаси 13 та автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Санкт-Петербургнинг Культура, Богатирский, Энергетиклар шоҳ кўчаларида 6 та, Пулково кўчасида эса 7 та, жами 13 та автомобиль ёнган. Гувоҳларнинг айтишича, Пулково кўчасидаги уйлардан бирининг яқинида Санта-Клаус либосидаги икки нафар йигит машиналар устидан бензин қуйиб, ёқиб юборган. Автомобиллардан тўрттаси тиклаб бўлмайдиган ҳолатда», — дея таъкидлаган шаҳар ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.
Изоҳ (0)