Финляндия чегара хизмати Россия билан чегарадан велосипедда ўтишни тақиқлади. Энди назорат пунктларидан фақат автомобилда ўтиш мумкин. Бу ҳақда Финляндиянинг MTV телеканали маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.
Чегарадан пиёда ўтиш мумкин бўлмаганлиги учун кўплаб муҳожирлар Финляндияга ўтиш учун велосипедлардан фойдаланган. Чегара хизмати қишки мавсумда ушбу транспорт воситасидан фойдаланиш йўл ҳаракатига хавф туғдириши мумкинлиги янги чекловга сабаб бўлганлигини маълум қилди.
2015 йилда Финляндияга 30 мингга яқин муҳожир кириб келди. Россия ҳудуди орқали Финляндияга кириб келган муҳожирлар сони 633 нафарни ташкил этади.
Изоҳ (0)