Индонезиянинг Папуа провинцияси Синак шаҳридаги аэропортга қўнмоқчи бўлган фуқаролик самолётини номаълум шахслар ўққа тутди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Унинг бортида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маҳаллий полиция шефи бошчилигидаги 30 га яқин ходими бўлган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган, бироқ экипаж командири ўзлари парвоз қилиб чиққан аэропортга, Вамена шаҳрига қайтишга қарор қилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари 27 декабрь, якшанба куни полиция участкасига уюштирилган ҳужум юзасидан текширув бошлаши керак эди. Ҳужум оқибатида уч ходим ўлдирилган, яна бир киши яраланган эди. Бундан ташқари, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар арсенали ўғирланган.
Изоҳ (0)