Россия президенти Владимир Путин Туркияга нисбатан махсус иқтисодий чоралар қўллаш ҳақида буйруқ имзолади, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Кремль матбуот хизматига таяниб.
Ҳужжатда келтирилишича, янги чекловлар нафақат Туркия юрисдикцияси остидаги фирмалар, балки Туркия фуқаролари томонидан назорат қилинадиган ташкилотлар ҳисобига кенгайтирилган. Бундай ташкилотларга Россия Федерацияси ҳудудида Россия ҳукумати томонидан тузиладиган рўйхат бўйича муайян фаолият турларини амалга ошириш тақиқланади.
Нашр эслатишича, аввалроқ бош вазир ўринбосари Аркадий Дворкович Россия Туркияга қарши жавоб чоралари рўйхатини кенгайтиришини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)