Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов Globe Soccer Awards совринига эга чиқди, деб хабар беради «Championat.asia».
Globe Soccer Awards талқини бўйича 2015 йилнинг энг яхши ҳаками бўлиш учун қуйидаги реферилар даъвогарлик қилганди: Жунайт Чақир (Туркия), Вильмар Рольдан (Колумбия), Хоэль Агиляр (Салвадор), Бакари Папа Гассама (Гамбия) ва Норберт Хауата (Таити).
Ташкилотчилар якунда айнан Равшан Эрматовни якунланаётган йилнинг энг яхши ҳаками деб топди.
Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками бўлган Эрматов 2015 йил Осиё Чемпионлар Лигаси финал учрашувида ишлади.
Изоҳ (0)