Россиянинг «Краснодар» клуби Одил Аҳмедов билан янги шартнома тузди. Бугун, 26 декабрь куни имзоланган янги келишувга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори «қора-яшиллар» шарафини 2019 йилгача ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Одил Аҳмедов «Краснодар»га 2014 йилнинг июнь ойида Махачқалъанинг «Анжи» жамоасидан ўтганди. Ортда қолган вақт мобайнида у «Краснодар» сафида 63 та расмий ўйинда иштирок этди, 5 та тўп киритиб, 10 та голли пас берди.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов ўтган мавсумда «Краснодар»нинг энг яхши футболчисига айланган.
Изоҳ (0)