Аралаш услубдаги америкалик курашчи Жефф Монсон Россия паспортига эга бўлганидан сўнг ўтказилган биринчи жангида ютқазиб қўйди, дея хабар бермоқда «РБК».
Жанг бошланганидан ярим дақиқа ўтиб, Монсоннинг рақиби — камерунлик Дональд Нжатах уни биринчи зарбаси биланоқ нокаутга учратди. Шундан сўнг Mix-Fight-Combat версияси бўйича жаҳон чемпионлиги учун ўтказилган жанг тўхтатилди ва Нжатах ғолиб деб эълон қилинди.
Монсон яхши рақибга қарши курашганини айтиб, келгусида ғалаба қозонишга ваъда берди.
Жефф Монсон Россия паспортига эга бўлганини 22 декабрь куни маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, таниқли боксчи кичик Рой Жонс ҳам Россия фуқаролигини олганидан кейин биринчи жангда мағлубиятга учраган эди.
Изоҳ (0)