«Реал» президенти Флорентино Перес «Челси»нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньога шартнома таклиф қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Қаймоқранглилар» раҳбарияти пойтахт клуби ишончини йўқотган Рафаэль Бенитеснинг ўрнини португалиялик мутахассис дарҳол эгаллашини истамоқда.
Бироқ Моуриньо ҳозирча бу таклифни қабул қилишга тайёр эмас, чунки у «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришни хоҳламоқда. Португалиялик мураббий «қизил иблислар» билан сўнгги вақтларда ишлари юришмаётган Луи ван Галнинг қарорини кутмоқда. Бундан ташқари, Моуриньо Евро—2016 дан сўнг Англия термасини бошқаришга тайёрлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Флорентино Перес 17 декабрь куни «Челси»дан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньонинг «Реал»га қайтишини рад этганди.
Изоҳ (0)