Дамашқ яқинида ҳаракатланувчи ва «мухолифат» деб аталган Суриядаги гуруҳларнинг энг нуфузли етакчиларидан бири 25 декабрь куни авиаҳужум оқибатида ҳалок бўлганлиги тасдиқланди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Ведомости» хабар қилмоқда.
«Жайш ал-Ислом» гуруҳининг 44 ёшли етакчиси Захран Аллушнинг ўлими, Сурия пойтахти яқинидаги Гуту шаҳрини назорат қилувчи мухолифатга нисбатан берилган қаттиқ зарба бўлганлиги таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Жайш ал-Ислом» гуруҳи 25 декабрь, жума куни Дамашқ яқинида ўлдирилган етакчиси Захран Аллуш ўрнига янги раҳбар сайлади.
Изоҳ (0)