Волгоград вилоятининг (Россия) Котовский туманидаги нефть қазиб олиш пунктида рўй берган портлаш оқибатида икки нафар ишчи ҳалок бўлди, жароҳат олган бир киши касалхонага ётқизилди, дея хабар беради «Ведомости».
«25 декабрь, жума куни кечки пайт вилоятнинг Котовский туманидаги нефть қазиб олиш пунктида катта кўламда газ, тахминан, водород сульфиди отилиши содир бўлгани тўғрисида хабар олинди», — дея маълум қилган фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ вилоят маркази — Волгоград шаҳридаги кўп қаватли уйда маиший газ портлаши оқибатида камида 5 киши нобуд бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)