Афғонистоннинг Тожикистон ва Покистон билан чегараси яқинида юз берган зилзиладан сўнг 40 дан зиёд киши касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
6,3 магнитудали зилзила эпицентри Афғонистон шимоли-шарқидаги Ҳиндикуш тоғларида, 203 метр чуқурликда жойлашди.
Ерости силкиниши маҳаллий вақт билан 25 декабрь 23:00 да қайд этилган. Зилзила қайталаниши хавфи туфайли Қобул аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Ер силкиниши, шунингдек, Покистон пойтахти Исломободда ҳам сезилди. Покистон ҳукумати касалхоналарда фавқулодда вазият эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Хусусан, Тошкентда ер силкиниши кучи 3 баллга тенг бўлди.
Изоҳ (0)